“Чинор” ЙПХ масканида тегишли ҳужжатларсиз олиб кетилаётган техника буюмлари аниқланди
Жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 02:15 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор’’ ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан, Тошкент шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги “Kia-Bongo” русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 57 дона “QLED-TV” номли телевизор ва 100 дан ортиқ “Smart-Box” қурилмаси олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.А. ва аниқланган буюмлар Тошкент вилояти Божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимларига топширилган.