"Чинор" ЙПХ масканидан ўтаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда
Жорий йилнинг 9 январь куни соат 21:50 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан, "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганида, автомобилнинг юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган "Milano" ҳамда "Esse-Change” номли, жами 4500 қути тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Ю.У. ва аниқланган маҳсулотлар Тошкент вилояти божхона бошқармасига топширилган.