Чирчиқ шаҳрида ЙПХ ходими томонидан аниқланган ўғрилик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
Жорий йилнинг 2 сентябрь куни соат 15:00 ларда “Тошкент вилояти ИҚМ” филиали Чирчиқ участкасида кран бошқарувчи бўлиб ишловчи, 1983 йилда туғилган фуқоро П.Д. ғаразгўйлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, ўзи ишлаб келаётган жойга бориб, “Тошкент вилояти ИҚМ”га қарашли, қора металл парчалари ва чиқиндиси (труба)ларни яширин тарзда талон-торож қилиб, ўзи томонидан олдиндан 200.000 (икки юз минг) сўм пул эвазига гаплашилган "Зил-130" русумли юк автомобилига юклаб, номаълум томонга олиб кетаётган вақтида, Чирчиқ шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори Ж.Атажанов томонидан тўхтатилган. Текширув давомида тегишли хужжатларсиз қора металл парчалари ва чиқиндиси олиб кетилётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида ушбу автомобиль ҳайдовчиси С.М.дан ашёвий далил тариқасида олинган қора металл парчалари ва чиқинди (труба)ларнинг соф оғирлиги 6860 (олти минг саккиз юз олтмиш) килограммни ташкил этганлиги, “Тошкент вилояти ИҚМ” филиали томонидан олинган маълумотга кўра, ушбу қора металл парчалари ва чиқиндисининг умумий қиймати 13.726.860 (ўн уч миллион етти юз йигирма олти минг саккиз юз олтмиш) сўмни ташкил этиши аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро П.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.