Чирчиқ шаҳрида олиб қочилган “Спарк” ЙПХ ходимлари томонидан эгасига қайтарилди
2021 йил 20 октябрь куни соат 14:15 ларда Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқоро Н.Ж. Чирчиқ шахар ИИБга мурожаат қилиб, Аранча қўрғони, Шарқ кўчаси 94-уй олдида турган “Спарк” русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочилганлигини маълум қилган.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу автомобиль Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи И.Умаров томонидан топилган.
Дастлабки тергов олди суриштирув ишлари натижасига кўра, автомобилни 2000 йилда туғилган, Чирчиқ шаҳрида яшовчи М.П. олиб қочганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.