Давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга тегишли чора кўрилмоқда
Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида, давлат рақам белгиси бўлмаган транспорт воситалари тўхтатилган вақтда, кўп ҳолатларда мазкур автомобиллар ҳайдовчилари давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб ҳаракатланганлиги аниқланмоқда.
Ўзаро суҳбат жараёнида ҳайдовчилар қоидаларни четлаб ўтган вақтда йўллардаги кузатув камераларига тушиб қолмаслик мақсадида автомобиль давлат рақам белгисини ечиб ҳаракатланганликларини таъкидлашмоқда. Мазкур қоидабузарлик юзасидан тегишли чора кўрилиб, транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.