Давлат рақам белгисини тўғри аниқланишига халақит берувчи қоплама суртиб олинган ҳайдовчига чора кўрилди
Халқаро аҳамиятдаги М-39 автомобиль йўлининг Тошкент вилояти ҳудудида "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, давлат рақам белгисини тўғри аниқланишига халақит берувчи қоплама суртиб олинганлиги маълум бўлди. Ҳайдовчига нисбатан баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Маълумот ўрнида, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.