Тест режимида

Хабарлар

"Эркин" ва "Уч қаҳрамон" ЙПХ масканларидаги текширувлар давомида

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 29 март куни соат 19:30 ларда, Чилонзор туманида жойлашган "Эркин" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Джуманазаров ва А.Тожиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1998 йилда туғилган И.Т.нинг ёнидан 5000 (беш минг) сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Т. ва аниқланган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 29 март куни соат 13:50 ларда, Юнусобод туманида жойлашган "Уч қаҳрамон" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Т.Рахимов ва С.Зоировлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ф.Т.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Ф.Т. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2022 йил 26 январь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Т. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.