Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида янги автомактаб иш бошлади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-816-сон Қонунга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни лицензиялаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган.
Мазкур ваколат асосида биринчи бор Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида "Ватанпарвар" ўқув ташкилотига қарашли автомактаб фаолиятини бошлаш бўйича лицензия берилди.
Автомактабнинг очилиш маросими таклиф этилган меҳмонлар иштирокида тантанали тарзда бўлиб ўтди.