Тест режимида

Хабарлар

Фарғонада тўрт кун ичида ЙПХ ходимларига пора таклиф қилган уч нафар фуқаролар ушланди

2023 йил 8 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ иккинчи минтақавий ҳудуд ЙПХ ходими С.Қўлдошев Қўқон шаҳар А.Навоий кўчасида ҳаракатланиб келаётган “Nexia-3” русумли автомобилни тўхтатган. Мулоқот вақтида ҳайдовчини спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумонлаган ва текширувдан ўтишга таклиф этган. Текширув натижасига кўра, ҳайдовчида мастлик ҳолати мавжудлиги аниқланган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи З.Ғ. содир этган ҳуқуқбузарлиги учун қонуний чора кўрмаслик эвазига ЙПХ ходимига пора таклиф қилган.

ЙПХ инспектори ИИБ бошлиғига билдирги орқали мурожаат қилиб, фуқаро З.Ғ.нинг ноқонуний таклифи бўйича тегишли чора кўрилишини сўраган.

Соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, ҳайдовчи З.Ғ. ЙПХ ходимига 200 (икки юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтда ушланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 10 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ ходими Э.Бегматов томонидан "Дамас" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.Х.га нисбатан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлиги бўйича ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи М.Х.нинг қариндоши Ш.А. ЙПХ ходимининг ёнига келиб ҳайдовчи М.Х.га нисбатан маъмурий тартибда чора кўрилмаслик ва транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 5.000.000 (беш миллион) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

ЙПХ ходимининг билдиргиси асосида соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро Ш.А. Фарғона шаҳрида жойлашган жарима майдонида ЙПХ ходимига 5.000.000 (беш миллион) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтда ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингек, жорий йил 11 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ ходими И.Хайруллаев томонидан "Дамас" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.М.га нисбатан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлиги бўйича ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шундан сўнг, фуқаро Ш.М. Қўқон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходими И.Қамбаровнинг ёнига келиб қоидабузарлик ҳолати бўйича тегишли чора кўрилмаслигини сўраб 200 (икки юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

ЙҲХБ ходими ИИБ бошлиғига билдирги орқали мурожаат қилиб, фуқаро Ш.М.нинг ноқонуний таклифи бўйича тегишли чора кўрилишини сўраган.

Соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, ҳайдовчи Ш.М. ЙҲХБ ходимига 200 (икки юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтда ушланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.