Тест режимида

Хабарлар

Фарғонадаги болалар оромгоҳида йўлларда ҳаракатланиш қоидалари юзасидан тадбир бўлиб ўтди

Ёзги таътил давомида болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ташаббуси билан Фарғона вилояти ИИБ ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида жойлашган “Дружба” болалар оромгоҳида “Хавфсизлик болалар нигоҳи билан!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда асосий эътибор болалар иштирокидаги ЙТҲларни олдини олиш ҳамда улар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилишга қаратилди.

Тадбирда 8-13 ёшли болалар иштирок этиб, улар томонидан фавқулоддаги вазиятлар содир бўлганда уларнинг хатти-ҳаракатлари кўрсатилди, бундан ташқари тадбирда иштирок этган экспертлар (вилоят ИИБ, ЙҲХБ, ФВБ, Тиббиёт ходимлари) томонидан болаларга қўшимча викторина саволлари берилди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан йўл ҳаракати қоидалари бўйича болалар майдончасида амалий машғулотлар ўтказилди. Тадбир якунида ҳар иккала жамоа иштирокчиларига кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби тадбирларни ташкил этишдан мақсад - болаларни ёшлигиданоқ қоидаларга амал қилишга ўргатиш бўлиб, шу орқали келгусида улар иштирокидаги содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдир.