Тест режимида

Хабарлар

"Forum8" компанияси билан ўзаро ҳамкорлик

Бугун, 5 август куни ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати биносида масъул ходимлар ҳамда дунё бўйича энг замонавий симуляторларни ишлаб чиқарувчи "Forum8" компанияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

"Forum8" Япониянинг энг замонавий 3D симуляция дастурий таъминоти ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Учрашув давомида ҳайдовчиликка номзодларни тайёрлашда мазкур компания томонидан мукаммал тарзда ишлаб чиқарилаётган симуляторлардан фойдаланишни йўлга қўйиш борасида ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиб, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.