Тест режимида

Хабарлар

Гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Йўллардаги текширувлар давомида:

- 2022 йил 5 январь куни соат 21:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Р.Тилепов ва Б.Рустамовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 2000 йилда туғилган С.М.нинг ёнидан целлофанга солинган ва 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.М. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 5 январь куни соат 23:10 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Аллаев томонидан, Фарход кўчасидан ҳаракатланиб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1983 йилда туғилган М.Қ.нинг ёнидан 50.000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Қ. ва аниқланган модда Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда.