Гиёҳванд, психотроп ҳамда пиротехника воситаларини олиб юрган ҳайдовчи ва йўловчилар аниқланиши давом этмоқда
Йўллардаги текширувлар давомида:
- 2021 йил 20 декабрь куни соат 14:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, ЙПХ ходимлари Ф.Рўзбоев ва Б.Рустамовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1998 йилда туғилган Қ.Э.нинг сумкасидан 8 дона “Золотой песок”, 11 дона “Салют”, 10 дона “Хлопушка”, 1 қутида 60 дона “Петарды” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Қ.Э. ва аниқланган пиротехника воситалари Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 20 декабрь куни соат 23:30 ларда, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Азимов ва А.Ўтбосаровлар томонидан, Арай кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганида, ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган М.Г. ўз кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги теширувлар давомида автомобиль салонидан, 2 дона “Тропикамид” ҳамда 8 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Г. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўллардаги текширувлар давом этмоқда.