Гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ яна бир факт
2022 йил 12 февраль куни Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1091-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Хожиев ва Қ.Маҳмудовлар томонидан "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчи ўзининг турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувда эса транспорт воситасининг салонидан целлофанга солинган ҳамда қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандликка ўхшаш модда топилган.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва топилган модда туман ИИБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...