Гумон ортидаги текширув ўз тасдиғини топиб, қидирувда бўлган ҳамда ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланмоқда
Йўлларда тартибни сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида ташкил этилаётган рейд тадбирлари давомида:
- 2021 йил 27 сентябрь куни соат 23:50 ларда Яшнобод тумани, Паркент кўчасида ЙПХ инспекторлари А.Ўтбосаров ва С.Аҳмаджоновлар томонидан “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Д.У. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида транспорт воситаси салонидан 2 дона целлофан пакетга солинган, оқ ва сариқ рангли, кукунсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.У. ва топилган модда Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 27 сентябрь куни соат 00:30 ларда Яшнобод тумани, Мирзо Улуғбек кўчасида ЙПХ ходимлари С.Топилов ва А.Турсунбоевлар томонидан “Spark” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.Г. кўринишидан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро И.Г.нинг чап оёқ пайпоғи ичидан целлофанга ўралган, яшил рангли, кукунсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Г. ва топилган модда Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 28 сентябрь куни соат 01:30 ларда Олмазор тумани, Олмазор кўчасида ЙПХ ходимлари Ғ.Усмонов ва Р.Маҳамаджоновлар томонидан “Nexia” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Б.М. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида автомобиль салонидан, ҳайдовчи ўриндиғи тагидан гугурт қутиси ичида, целлофанга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Б.М. ва топилган модда Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 27 сентябрь куни соат 16:00 ларда, Бектемир тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ва ЙПХ ходимлари ҳамкорлигидаги рейд тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 2021 йил 9 июнь кунидан буён қидирувда бўлган, 1993 йилда туғилган Д.Ж. туман ҳудудида ушланган ва ИИО ФМБга топширилган.