Гумон ортидаги текширувлар давомида бир қанча фактлар аниқланмоқда
Йўллардаги теширувлар давомида:
- 2021 йил 31 декабрь куни соат 01:00 ларда, Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Т.Шодиев ва Б.Раимходжаевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар ишитирокида текширилганида, автомобиль салонидан целлофанга солинган, оч жигар рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ф.Қ. ва аниқланган модда Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 30 декабрь куни соат 09:50 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Humo Arena” муз саройи олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ғ.Рустамов томонидан, пиёда, 1987 йилда туғилган Ф.М. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро Ф.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 26 ноябрь кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.М. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 30 декабрь куни соат 11:20 ларда, М.Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Назаров томонидан, Шаҳробод кўчасида пиёда ҳаракатланиб келаётган, 1977 йилда туғилган Ф.Б. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро Ф.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 4 декабрь кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Б. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўллардаги текширувлар давом этмоқда.