Гумон ортидаги текширувлар давомида психотроп ва гиёҳванд воситаларни олиб юрган шахслар аниқланди
ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:
- 2021 йил 17 декабрь куни соат 22:50 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Нуғмонов ва Д.Джураевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи А.С.нинг чўнтагидан сақич целлофанига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.С. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 18 декабрь куни соат 03:30 ларда, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Ўтбосаров ва Д.Куттибоевлар томонидан, Арай кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ш.Р. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида автомобиль юкхонасидан 3 дона “Тропикамид”, 19 та конвалютада 190 дона ”Селофен” номли ва 72 дона конвалютада 1008 дона “Перегабалин” номли психотроп дори воситалари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Р. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўллардаги текширувлар давом этмоқда.