Гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда бир қанча транспорт воситаларининг ҳайдовчилари тўй маросимида гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, бошқа ҳаракат қатнашчиларининг эркин ва хавфсиз ҳаракатига тўсқинлик қилганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳолат 2022 йил 17 июль куни Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 75-80 километрлари оралиғида, “Лола-Давлатобод тумани” йўналишида, фуқаро С.М.нинг тўй маросими вақтида содир этилганлиги аниқланди.
Қоидабузарлар:
1) "Mercedes-Benz" русумли, 50Z505QA давлат рақам белгили;
2) "Mercedes-Benz" русумли, 50Z222NA давлат рақам белгили;
3) "Mercedes-Benz" русумли, 50R111NA давлат рақам белгили;
4) "Mercedes-Benz" русумли, 50P500QA давлат рақам белгили;
5) "Damas" русумли, 50643GBA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 129-моддаси 1-қисми тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Шунингдек, "Lacetti" русумли, 50Z101CB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2003 йилда туғилган А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-модда 2-қисм, 1285-модда 2-қисм ҳамда 129-модда 1-қисм тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга қатъий риоя қилишларини сўраймиз. Ҳар қандай қоидабузарлик учун жазо чораси муқаррардир.