Тест режимида

Хабарлар

#Ҳаракатланиш_маданияти_учун челленджда фаол иштирок этган бир гуруҳ юртдошларимиз ИИВ ЖХД ЙҲХХ ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар

Республикамиз автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракат иштирокчиларини йўл ҳаракати қоидаларига ва маданиятига қатъий риоя қилишлари борасида “#Ҳаракатланиш_маданияти_учун” мавзусида ўтказилган челленджда фаол иштирок этган, бугунги кундаги долзарб мавзуларни олиб чиқганликлари учун бир гуруҳ юртдошларимиз Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар:

1-ўрин - Машрапов Отабек Хожиакбар ўғли, ташаккурнома ва эсдалик қўл соати билан;

2-ўрин - Мирзабеков Бекзод Турдибек ўғли, ташаккурнома ва планшет билан;

3-ўрин - Бабаджанов Шовкат Мухитдинович, ташаккурнома ва чанг ютгич билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, 2-ўринни эгаллаган фуқаро Абдувохидов Муҳаммадали Хотам ўғли ва 3-ўринни эгаллаган фуқаро Хайриддинова Матлуба Халимжановналарга бериладиган ташаккурнома ва эсдалик совғалари, шунингдек, челленджда фаол иштирок этган фуқаролар Гафуров Абдулазиз Ёдгор ўғли, Мирзобаев Зоирджон Фуркатович, Бахриддинов Зокир Тохирович, Юсупов Хотамжон Абдувохидовичларга Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ташаккурномалари ҳудудий ЙҲХБлари томонидан топширилади.

Йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда ва маданият билан ҳаракатланишни тарғиб этиш мақсадида ушбу челленджда фаол иштирок этган барча қатнашчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати