Тест режимида

Хабарлар

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Д. фуқаро Д.Т.нинг ишончига кириб, унга 1 200 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, олдиндан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “А.И.” МЧЖ раҳбари Ш.И. фуқаро З.Т.га юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.