Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.М. ва Н.А. 2 нафар фуқарони ҳайдовчилик гувоҳномаси олишлари учун бўладиган имтиҳондан гўёки Ички ишлар органларида ишловчи танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далилар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.