Хоразм вилоятида ҳайдовчига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённома асосли деб топилиб, хизмати давомида йўл қўйган камчиликлари учун икки нафар ходимга жазо берилди
Ижтимоий тармоқда "Хоразмда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилди. Текширув якунига кўра, фуқаро Д.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135 ҳамда 194-моддалари тартибида расмийлаштирилган маъмурий баённома асосли деб топилиб, хизмати давомида Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларига риоя қилмаганлиги боис, Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари Ё.Комилов ва А.Олимовларнинг ҳар бирига "Ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилиши белгиланди.