ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти Сурхондарё вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
Хусусан, Термиз шаҳрининг Наврўз маҳалласида яшовчи фуқароларнинг мурожаатига асосан, пиёдалар, айниқса мактаб ўқувчилари, кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида замонавий тугмачали светофор қурилмаси ўрнатилди. Ушбу светофор фуқароларнинг йўлни ишончли ва хавфсиз кесиб ўтишига қулайлик яратади.
Бундан ташқари, Термиз туманидаги Солиобод маҳалласида жойлашган 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти йўл ёқасида жойлашганлиги сабабли, боғча тарбияланувчиларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус “БДО-3” бетон тўсиқларини ўрнатиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Бу орқали болаларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш ҳамда ушбу ҳудудда транспорт ҳаракатини тартибга солиш кўзда тутилган.
Шунингдек, "Термиз – Намуна" аэропорт йўналишининг 12-км ва "Термиз – Жарқўрғон" йўналишининг 5-км жойлашган чорраҳаларда фуқаролар мурожаатлари асосида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, автотранспорт оқимини тартибга солиш ва ҳаракат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида замонавий светофор қурилмалари ўрнатилди.
Шу билан бирга вилоятнинг Ангор ҳамда Музработ туманларида пиёдалар учун ташкил этилаётган тротуар ҳамда йўлни сунъий ёритувчи қуёш панелларида ишловчи замонавий ёритиш чироқлари ўрнатилиб фойдаланишга топширилди.
Юқоридаги саъй-ҳаракатлар аҳолининг реал эҳтиёжлари асосида, уларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда амалга оширилгани аҳолининг чуқур миннатдорчилигига сабаб бўлди. Айниқса, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ёшлар бу каби ўзгаришларни ижобий кутиб олиб, йўл инфратузилмасини замонавийлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларга юқори баҳо беришмоқда.
Ўрганишлар давом этмоқда...