Тест режимида

Хабарлар

Ҳурматли фуқаролар, "Наврўз" умумхалқ байрамидаги дам олиш кунларида ҳамда якшанба кунлари ҳам эски намунадаги гувоҳномаларни янгисига алмаштиришингиз мумкин

Ҳурматли фуқаролар, ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари "Наврўз" умумхалқ байрамидаги дам олиш кунларида ҳамда якшанба кунлари ҳам иш фаолиятида бўлишини, ушбу кунларда эски намунадаги гувоҳномаларни янгисига алмаштиришингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Эски намунадаги гувоҳномалар берилган санасига мувофиқ алмаштирилади:

- 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;

- 2010 - 2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;

- 2013 - 2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;

- 2015 йилдан кейин берилганлари - 2023 йил 31 декабргача.