Тест режимида

Хабарлар

Қидирувда бўлган шахслар ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олинди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 7 ноябрь куни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, "Уч чинор" МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими С.Қодиров томонидан "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Б.О.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддаси билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.О. Юқоричирчиқ тумани ИИБга топширилган.

- 2022 йил 5 ноябрь куни Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Жўраев томонидан пиёда, 1979 йилда туғилган Р.З. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 2-қисми "а" банди билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.З. Оҳангарон шаҳар ИИБга топширилган.

- 2022 йил 7 ноябрь куни соат 12:10 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Улашов ва Д.Тимуровлар томонидан, КХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, йўловчи, 1980 йилда туғилган А.Г.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 22 сентябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Г. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...