Қидирувда бўлган яна икки нафар шахс ушланди
ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:
- 2022 йил 5 август куни соат 23:40 ларда, Олмазор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Эркинбоев ва Ж.Рузиқуловлар томонидан, Фаробий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган М.З.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 16 июндан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.З. Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 5 август куни соат 15:00 ларда, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Арипов ва Б.Номозовлар томонидан, А.Дониш кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Х.Х.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.Х. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.