Қидирувда бўлган яна икки фуқаро ушланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 2 февраль куни соат 10:30 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Зокиров ва Н.Ахмедовлар томонидан, Охангарон шох - Бирлашган кўчалари кесишган чорраҳада пиёда ҳаракатланиб келаётган, 1978 йилда туғилган Н.М. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Н.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 24 ноябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.М. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- Бугун, 2022 йил 3 февраль куни соат 11:40 ларда, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Юлдашев ва Ф.Кучкаровлар томонидан, Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Epica" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган Н.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 18 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегиши ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.К. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...