Тест режимида

Хабарлар

Қидирувда бўлган яна уч нафар фуқаро пойтахт ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланди

ЙПХ ходимлари томонидан қидирувдаги шахслар аниқланишида планшет мосламаси ўз самарасини кўрсатмоқда:

- 2022 йил 6 июль куни соат 07:35 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Саидаҳмедов ва Н.Таджибаевлар томонидан 1984 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида яшовчи фуқаро П.Қ.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан айбланиб, 2021 йил 10 декабрь укнидан буён қидирувдалиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро П.Қ. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 6 июль куни соат 07:00 ларда, Олмазор туманида жойлашган “Минерал Сувлар” блок-постига хизматга жалб қилинган ЙПХ ходими С.Келдиёров томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1988 О.Х.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2022 йил 17 март кунидан буён қидирувдалиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.Х. Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 6 июль куни соат 15:10 ларда Мирзо Улуғбек туманига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари Ш.Нуралиев ва Р.Хайдаровлар томонидан туман ҳудудида ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, қидирувда эканлиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.А. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...