Тест режимида

Хабарлар

Қидирувда бўлган шахснинг ёнидан тақиқланган модда чиқди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 18 апрель куни соат 01:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Нуғмонов ва Н.Досимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, йўловчи, 1984 йилда туғилган Ш.Б.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан айбланиб, 2021 йил 28 сентябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган. Шунингдек, холис ва гуоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида фуқаро Ш.Б.нинг ёнидан 2000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Б. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 17 апрель куни соат 03:45 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Якубов ва С.Зойировлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи ва йўловчининг ёнидан 1 дона “Регапен” номли психотроп дори воситаси ҳамда целлофанга ўралган жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва аниқланган воситалар Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...