Тест режимида

Хабарлар

Қидирувда бўлган яна уч нафар фуқаро пойтахт ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланди

Текширулар давомида:

- 2022 йил 12 ноябрь куни соат 15:10 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Холов томонидан, Паркент кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ф.Б.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2020 йил 9 июль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Б. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 13 ноябрь куни соат 17:10 ларда Тошкент шаҳар, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Хусанов ва А.Солиевлар томонидан, пиёда, 1997 йилда туғилган У.К. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 22 сентябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.К. Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 13 ноябрь куни соат 18:20 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Умаров ва Д.Таджиқуловлар томонидан, ТХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Ў.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2020 йил 7 июль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ў.А. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...