Қидирувдаги шахс, пневматик қурол, тақиқланган модда. Пойтахтда ва Тошкент вилоятида аниқланган навбатдаги фактлар
ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:
- 2022 йил 22 март куни соат 15:40 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, ЙПХ ходими Н.Досимов томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Captiva" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1991 йилда туғилган Н.Т.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.Т. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 22 март куни соат 20:40 ларда, Шайхонтоҳур туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Алланазаров ва Б.Бозоровлар томонидан Қоратош кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ш.Н.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Ш.Н. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 1-қисми билан айбланиб, 2022 йил 16 февраль кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Н. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 22 март куни соат 23:30ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ж.Тўрабоев ва Ф.Жўраевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан, тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.С. ва аниқланган восита Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 19 март куни, Тошкент вилояти, Янгийўл туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Мирпўлатов томонидан йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, 1992 йилда туғлган Р.Т. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Р.Т. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2022 йил 5 март кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Т. туман ИИБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...