Қидирувдаги шахс ва тақиқланган моддалар билан боғлиқ навбатдаги фактлар
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 24 май куни соат 12:00ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари Н.Икромов ва М.Пўлатовлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилганда, салонда бўлган йўловчи, 1989 йилда туғилган Ш.А. кўринишидан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи Ш.А.га тегишли бўлган “Samsung” русумли уяли қўл телефони ғилофининг орқасидан, целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.А. ва топилган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 24 май куни соат 12:50 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари А.Абдумаликов ва С.Ўринбоевлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилганда, салонда бўлган йўловчи, 1986 йилда туғилган Ҳ.Ш. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи Ҳ.Ш.нинг чўнтагидан 3 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ҳ.Ш. ва топилган дори воситалари Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 25 май куни соат 01:00 ларда Сирғали туманига хизматга жалб этилган ЙПХ инспекторлари А.Сориев ва Ж.Абдиевлар томонидан Қипчоқ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Captiva" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Б.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 2019 йил 2 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.К. Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...