Қидирувдаги шахслар ҳамда тақиқланган моддалар билан боғлиқ навбатдаги фактлар Тошкент вилоятида аниқланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 20 май куни Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар ҳудудида хизмат олиб борган ЙПХ ходими Ж.Эргашев томонидан "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Ж.Ш.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 2022 йил 1 май кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Ш. ҳудудий ИИБга топширилган.
- 2022 йил 19 май куни Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрида хизмат олиб борган ЙПХ ходими Х.Бахтиёров томонидан транспорт воситасида бўлган йўловчи, 1994 йилда туғилган Ч.У.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ч.У. ҳудудий ИИБга топширилган.
- 2022 йил 18 май куни соат 12:20ларда, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудида хизмат олиб борган ЙПХ ходими А.Ўтамишов томонидан "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилган вақтда, ҳайдовчи ва салонда бўлган йўловчи турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчининг ёнидан 4 дона елим идишларда, кўринишидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва топилган воситалар ҳудудий ИИБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...