Қидирувда бўлган яна икки фуқаро ушланди
Йўллардаги текширувлар давомида:
- 2022 йил 16 март куни соат 02:30 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Х.Халилов ва И.Мелиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, йўловчи, 1983 йилда туғилган Ш.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 20 март кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.К. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 16 март куни соат 12:00 ларда, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари У.Султанов ва Б.Юлдашевлар томонидан, Темур Малик кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ж.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 229-моддаси билан айбланиб, 2022 йил 18 январь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.М. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.