Тест режимида

Хабарлар

ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўрганиш ишларини олиб борди

Маълумки, Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига олиб борувчи автомобиль йўлининг маълум қисмида йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида 2025 йилнинг 12 январь кунига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилди.

Хизмат раҳбари томонидан мазкур тоғли ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар ва соҳавий хизмат ходимларига жамоат тартибини сақлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишлар билан танишиб, ходимларга ҳушёр ҳолда хизмат олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, йўлларни қордан тозалашда фойдаланиладиган махсус техникаларнинг ҳолати ва уларнинг ишга шайлиги, қум-туз аралашмаси захираларининг етарли эканлиги текширилди. Йўлларни мунтазам равишда қордан тозалаш ва музламаларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотларга қатъий топшириқлар берилди.