ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов Навоий вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди
Янги йил байрамига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ва фуқаролар учун хавфсиз ҳамда қулай муҳит яратиш орқали байрамона кайфиятни шакллантириш мақсадида ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида ишчи гуруҳ дастлаб йиғилиш ўтказиб, унда бажарилиши лозим бўлган ишлар режасини белгилаб олди. Ҳар бир вазифа учун аниқ муддатлар белгиланиб, масъул ходимларга топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, "Янги йил арчаси" ўрнатилган ҳудудлар, бозорлар ва байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда хавфсизлик чоралари ҳамда нарх-наволар ҳолати кўриб чиқилди. Турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун профилактик тадбирларни кучайтириш режалари ишлаб чиқилди.
Шаҳар марказидаги "Ислом Каримов" кўчасида жойлашган сайлгоҳда ўрганишлар амалга оширилди. Байрам тадбирлари ўтказиладиган кўнгилочар масканларда хавфсизлик чораларининг таъминланганлиги, жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигига риоя қилинганлиги текширилди.
Байрам муносабати билан амалга оширилаётган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Фуқаролар учун хавфсиз ва қулай шароитларни таъминлаш асосий вазифа сифатида белгилаб олинди.