ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти Қашқадарё вилоятида йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди
Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатини янада қулай ва хавфсиз қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳаёт сифатини ошириш мақсадида йўл инфратузилмасини модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Д-154б “Хонобод қишлоғига кириш” автомобиль йўлининг 4-5 километр қисмида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий тротуарлар қурилмоқда. Бу эса пиёдалар учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имконини яратади.
Шунингдек, Д-150 “А-378 автомобиль йўли – Қарши шаҳри” йўналишининг 49-50 км оралиқда кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўлининг 51-км халқаро стандартларга мос равишда кўприк қурилиши жадал давом эттирилмоқда. Мазкур иншоот нафақат маҳаллий, балки минтақавий транспорт алоқаларининг яхшиланишига хизмат қилади.
Яна бир муҳим лойиҳа А-380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнау” автомобиль йўлининг 65-км транспорт воситаларининг хавфсиз бурилиш имкониятларини ошириш мақсадида қайрилиб олиш жойи "ноксимон" шаклга келтирилмоқда.
Ушбу ишлар фуқароламиз учун янада қулай, хавфсиз ҳамда замонавий инфратузилмани шакллантириш, шунингдек, вилоятнинг транспорт-логистика салоҳиятини оширишга хизмат қилади.