Тест режимида

Хабарлар

ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, муаммоларни бартараф этиш ва йўл инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар жараёнини жойида кўздан кечирди

Дастлабки манзил Нукус шаҳридаги Алланияз Қаҳрамон маҳалласида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари ҳамда мавжуд шароитлар жойида кўздан кечирилди. Ўрганиш жараёнида пиёдалар ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини ошириш, светофор ва йўл белгиларини янгилаш, пиёдалар ўтиш жойларини аниқ белгилаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ташриф давомида Амударё тумани ҳудудида фуқаролар учун амалга оширилаётган инфратузилма ишлари ҳам кўздан кечирилди. Қораўзак тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 753-километрда эса синов тариқасида ўрнатилган, оғир вазнли юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳажм ва вазн параметрларини автоматлаштирилган тарзда назорат қилувчи электрон тарози пункти билан танишилди. Ушбу тизим юк ортиқчалигини аниқлаш, йўл қопламасини сақлаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

ЙҲХХ раҳбарияти маҳалла еттилиги билан учрашиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади ҳамда жойларга чиқиб муаммоларни бевосита ўрганди. Мавжуд камчиликларни жойида бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар — фуқароларнинг хавфсизлигини ошириш, уларнинг кундалик ҳаётини қулайроқ қилиш йўлида қўйилган муҳим қадам бўлди.

Мазкур ташриф ва ўрганишлар, нафақат мавжуд муаммоларни ҳал этишга, балки келгусида йўл ҳаракати хавфсизлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади