Тест режимида

Хабарлар

ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан аҳолининг мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятида сайёр қабул ташкил этилди

Қабул давомида фуқароларнинг кундалик ҳаётида долзарб бўлган масалалар, жумладан, пиёдалар хавфсизлиги, мактаб ва таълим муассасалари атрофида йўл белгилари ўрнатилиши, светофор ва йўл чизиқларининг янгиланиши каби муаммолар тингланди.

Фуқароларнинг мурожаатлари раҳбарият томонидан синчковлик билан кўриб чиқилиб, аксарият масалалар жойида ҳал қилинди, қўшимча вақт талаб этадиган муаммолар бўйича эса масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Учрашувда фуқароларнинг фаол иштироки, уларнинг муаммоларини очиқ баён қилиши ва таклифлар билдиришлари сайёр қабулларнинг ҳақиқий самара бераётганини кўрсатди. Шунингдек, фуқаролар томонидан илгари сурилган ташаббуслар асосида келгусида бир қатор лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Бухоро вилоятида ташкил этилган мазкур сайёр қабул аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролар ўртасида очиқ мулоқот тизимини ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди.