Тест режимида

Хабарлар

ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан Сурхондарё вилоятида қишки мавсумга тизимли тайёргарлик кўриш, йўл инфратузилмасининг ҳолатини баҳолаш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди

Дастлаб Жарқўрғон туманида амалга оширилган ўрганиш доирасида туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари, мавжуд туз-қум захиралари, ишчилар учун яратилган шароитлар ҳамда қиш мавсумида хизмат кўрсатишга мўлжалланган техникаларнинг тайёрлиги атрофлича ўрганилди. ЙҲХХ раҳбари томонидан муассаса ходимлари ва масъулларига йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш ҳамда профилактика тадбирларини кучайтириш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шунингдек, туман масъуллари томонидан М41 халқаро автомобиль йўли ва давлат аҳамиятига эга бошқа йўналишларда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тақдим этилди.

Денов шаҳридан ўтувчи D170d автомобиль йўлининг ПК93-40 — ПК131-00 қисмига йўлни ажратувчи темир тўсиқ ўрнатиш масаласи, шунингдек ушбу йўлнинг 0–2 километр оралиғидаги хавфли участкани бартараф этиш бўйича мавжуд муаммолар ўрганилди ва келгусида амалга оширилиши зарур бўлган чоралар белгилаб олинди.

Навбатдаги ўрганиш Шўрчи туманида бўлиб, туман ЙҲХГ 3-туманлараро РЎ ва ИОБ фаолиятини кўздан кечирилди. Жойларда фуқароларга кўрсатилаётган хизмат сифати, ходимларнинг мурожаатларга муносабати, маъмурий бино ва хизмат хоналари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вилоят масъулларига аниқ топшириқлар берилди.

Ўрганиш ишлари вилоят бўйлаб изчил давом эттирилмоқда.