Тест режимида

Хабарлар

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов Франциянинг Париж транспорти департаменти делегацияси вакиллари билан учрашди

Учрашув давомида мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик кўплаб соҳаларда изчил йўлга қўйилганлиги этироф этилди. Шу билан бирга йўлларда пиёда ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракати юзасидан йўлга қўйилган кенг кўламли ислоҳотлар аввало инсон манфаатларига хизмат қилиши урғуланиб, истиқболдаги режалар борасида суҳбат олиб борилди.

Айниқса, сўнги йилларда мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл инфратузилмасини янада яхшилашда халқаро тажрибалардан кенг фойдаланиш борасида амалга оширилган ишлар санаб ўтилди.

Халқаро ҳамкорлик йўлида ташкил этилган ушбу музокарадан кўзланган мақсад йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда замонавий технологиялардан фойдаланиш, тажриба алмашиш, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан иборатдир.

Учрашув очиқ ва самимий муҳитда ўтди, ҳамкорликнинг янги истиқболлари муҳокама қилинди ва томонлар ўртасидаги мулоқотни янада ривожлантириш бўйича келишиб олинди.