Тест режимида

Хабарлар

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш ишлари олиб борилди

Ўрганишлар давомида Қораўзак тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу” автомобиль йўлининг 673–698-километрлари оралиғида амалга оширилаётган реконструкция ишлари, шунингдек Бестобе ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолияти ҳамда хизматни ташкил этиш масалалари кўздан кечирилди.

Шунингдек, Тахиатош тумани Йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси корхонасининг қиш мавсумига тайёргарлик даражаси, махсус техника ва моддий-техник таъминоти ҳолати ўрганилди.

Бундан ташқари, Тахиатош тумани ҳудудидаги D-154 L автомобиль йўлининг 1,3–4,8 километр оралиғида скутер ва велосипедчилар учун мўлжалланган махсус йўлак ташкил этиш ҳамда Нукус шаҳри ҳудудида А-380 автомобиль йўлининг 773-километрида айланма ҳаракатли йўл ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, Маъмурий амалиёт маркази, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимлари ҳамда ЙПХ батальонининг хизмат фаолияти ўрганилди.