ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Андижон машинасозлик институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди
Жорий йилнинг 5 август куни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Андижон машинасозлик институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Меморандумда институтнинг барча таълим йўналишида, мутахассисликларида ва илмий фаолиятда ўқитиш соҳасини такомиллаштириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, икки томон кадрлар малакасини ошириш, ўқув дастурлари ва адабиётлар, услубий мажмуаларни экспертизадан ўтказиш, медиа воситаларини яратиш, ўқитишнинг замонавий инновацион шакл-усуллари, интерактив, масофавий турларини ишлаб чиқиш, давлат таълим стандартлари асосида яратилган услубий мажмуаларни апробациядан ўтказиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини оширишда илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш белгиланган.
Бундан ташқари Андижон машинасозлик институтида йўл харакати қоидалари бўйича синов полигонини ташкил этиш, институтда мавжуд йўналишлар ва мутахассисликларнинг ўқув машғулотлари сифатини ошириш мақсадида амалиёт тажрибасига эга бўлган мутахассисларни жалб этиш ва талабаларнинг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётларини доимий ўтказишни ташкил этиш ҳам белгиланган.