Тест режимида

Хабарлар

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ҳудудий йўл-патруль хизмати ходимларига амалий ва назарий ўқув машғулотлари ташкил этилди

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ҳудудий йўл-патруль хизмати ходимларига амалий ва назарий ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида ЙҲХХ томонидан турли йўналишларда машғулотлар олиб борилмоқда.

Машғулотлар давомида ЙПХ ходимларига ЎРҚ-900-сон Қонуни, Ички ишлар вазирининг буйруқ ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори ва яна бир қатор ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.

Ўқув йиғинида Маъмурий амалиёт, Рўйҳатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳамда Техника назорати, шунингдек, Йўл-патруль хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва Ахборот технологиялари йўналишларида масъул ходимлар томонидан тингловчиларга дарс машғулотлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ЙПХ ходимларига чорраҳани тўғри тартибга солиш, махсус алоқа воситалари, планшет мосламалари, бодикамера, алкотестер ва наркотестерлардан фойдаланиш тартиби бўйича ҳам амалий машғулотлар ўтказилмоқда.