Тест режимида

Хабарлар

ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбари Сурхондарё вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди

Ташриф давомида ЙҲХХ раҳбари вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Маъмурий амалиёт маркази, РЎ ва ИОБ биноларидаги хизмат жараёнлари ва моддий-техника базаси билан танишди.

Шунингдек, Термиз туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида барпо этилаётган амфитеатр майдони ва Янги йил арчаси ўрнатилиши режалаштирилган ҳудуд кўриб чиқилиб, пиёдалар йўлаклари ва автотураргоҳларнинг тайёргарлиги баҳоланди.

Термиз шаҳридаги “Мангузар” ЙПХ масканида ходимлар билан суҳбат ўтказилиб, хизмат жараёнлари ва муаммолари тингланди. Маскандаги дам олиш хоналари, тиббий пункт, ўқув хоналари ва кузатув камералари кўрикдан ўтказилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими раислигида барча ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда шаҳар-туман ҳокимлари иштирокида видеоселектор ўтказилиб, жорий йилнинг 11 ойида содир бўлган ЙТҲлар муҳокама қилинди. ЙҲХХ раҳбарининг маърузаси тингланиб, аварияларнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл инфратузилмасини яхшилаш борасидаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Айрим масъулларга интизомий чоралар кўрилди.

Темир йўл кесишмаларини хавфсизлаштириш, светофор ҳамда тезликни аниқловчи радарларни ўрнатиш ва таъмирталаб кўприкларни таъмирлаш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Шунингдек, вояга етмаганлар иштирокидаги ЙТҲлари ҳам танқидий муҳокама қилиниб, мактаб ва МТТлардаги йўл ҳаракати синфхоналари ва майдончаларидан самарали фойдаланиш, тарғибот ишларини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.