Тест режимида

Хабарлар

ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди

Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, ҳаракат иштирокчилари учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратиш мақсадида ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ЙҲХБ масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан пойтахтимиздаги чорраҳаларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 2025 йил 30 апрель куни, Шайхонтоҳур туманидаги Алишер Навоий, Беруний ва Самарқанд дарвоза кўчалари кесишган чорраҳада, шунингдек, Юнусобод туманидаги Амир Темур ва Ахмад Дониш кўчалари кесишмасида ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўрганишлар жараёнида мавжуд муаммолар ўрганилиб, масъуллар томонидан уларни бартараф этиш бўйича бир қатор таклифлар муҳокама қилинди. Шунингдек, амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чора-тадбирлар белгиланди ва мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.