Тест режимида

Хабарлар

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбари томонидан Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ўрганиш ишлари олиб борилди

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбари Саидов Олим Чориқулович Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларидан ўтувчи автомобиль йўлларида йўл-патруль хизмати ходимларининг тунги хизмат фаолияти ҳамда Эксплуатация-монтаж бўлинмаси ходимлари томонидан йўллардаги ётиқ чизиқларни чизиш, светофор ускуналарини кўрикдан ўтказиш ва янгилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Тунги вақтда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматга жалб этилган ходимларнинг фаолияти ўрганилиб, аниқланган айрим камчиликлар юзасидан ҳудудий ЙҲХБ раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давомида йўл инфратузилмасининг ҳолати, белгиланган тартиб ҳамда меъёрларга амал қилинган ҳолда жиҳозланганлиги ҳам кўздан кечирилди. Ётиқ йўл чизиқларини янгилаш юзасидан иш олиб бораётган ишчи гуруҳнинг ҳам фаолияти ўрганилиб, халқаро, давлат ҳамда маҳаллий аҳамиятдаги йўлларда хавфсизликни таъминлаш чораларини янада кучайтириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.