ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташаббуси билан журналист ва блогерлар учун “Ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш — бугунги куннинг долзарб масаласи” мавзусида пресс-тур ҳамда шу доирада матбуот анжумани ўтказилди
Тадбирнинг асосий мақсади — жамоатчилик ва ОАВ вакилларини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш йўналишлари билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.
Пресс-тур доирасида иштирокчиларга замонавий видео кузатув ва мониторинг тизимлари, махсус автомототранспорт воситаларининг имкониятлари, тезкор алоқа воситалари ҳамда ҳаракатни самарали бошқаришда фойдаланиладиган техникалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, иштирокчилар ходимлар учун яратилган замонавий меҳнат шароитлари билан ҳам таништирилди.
Матбуот анжуманида эса йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг натижалари, ўтган йиллардаги муваффақиятли тажрибалар, шунингдек, келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифалар муҳокама этилди.
Шунингдек, жамоатчилик билан очиқ мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ ва атрофлича жавоблар қайтарилиб, очиқ ва самимий мулоқот муҳити яратилди.