Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан муносабат

Ижтимоий тармоқда Самарқанд шаҳрида "Регистон майдони" рўпарасида "Spark" русумли 30B778UA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига чиқиб ҳаракатланганлиги ва ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини тўхтатиш чорасини кўрмаганлиги акс этган видео тарқалди.

Мазкур видео жамоатчилик вакили томонидан "videoJarima" дастурига юборилган бўлиб, масъул ходим томонидан қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида БҲМнинг ўн баравари 3.000.000 (уч миллион) сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Шунингдек, қоидабузарлик содир этилиши вақтида тегишли чора кўрилишини таъминламаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қиламиз.