Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот

2022 йил 4 апрель куни соат 14:30 ларда, Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, Андижон кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Турсуналиев томонидан меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида "HOWO" русумли юк автомобили ҳайдовчиси тўхтатилган. Ҳайдовчи меъёрий ҳужжатларини ходимга тақдим этмаган ва автомобилини тегишли тартибда жарима майдонига қўйилишига қаршилик кўрсатган. ЙПХ ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135- ва 194-моддалари тартибида баённома расмийлаштирилганда, ҳайдовчи юргизгич калитни олиб воқеа жойидан кетиб юборган. Шундан сўнг, юк автомобилини вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйиш чоралари кўрилган. Тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан энг аввало қоидаларга риоя қилишларини, қоидани четлаб ўтган вақтда эса, чора кўрилишини таъминлашга мажбур бўлган ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунишларини сўраймиз.